«اِدْرَءُوا الْحُدُودَ بِالشُّبُهاتِ» «Шубҳа туғилса, ҳадларни бекор қилинглар», деганлар. Демак, ҳамма жиноятларда бўлганидек, қотилликда ҳам гувоҳлик тўла бўлиши лозим.
«Пайғамбар с.а.в. ва у кишидан кейинги икки халифанинг суннати шуки, ҳадларда, никоҳда ва талоқда аёлларнинг гувоҳлиги ўтмайди», деган гапига келсак, бу ҳадис агар саҳиҳ бўлганида, умумий далилларни хослаб, Шофеъийнинг мазҳаби тўғри бўларди. Бироқ, бу ҳадис Исмоил ибн Аббос (бу одам заиф, у ҳужжат қилинмайди) жиҳатидан мунқатеъдир. Шавконий «Найлул-автор»да шундай дейди: «Зуҳрийнинг мазкур гапини ибн Абу Шайба Ҳажжож ибн Артаа ҳам аралашган иснод билан чиқарган. Бу одам заифдир. Шу билан бирга ҳадиснинг ўзи мурсалдир. У ҳужжат бўлмайди. У бевосита ҳужжат остига кирмай, қиёс йўли билан унга қўшиб юборилганини қўйиб турайлик, ҳатто бевосита ҳужжат остига кирган тақдирда ҳам Қуръоннинг умумий маъносини хослашга ярамайди». Бу гап ҳам иккинчи жиҳатдан ҳадиснинг заифлигини кўрсатяпти. Модомики бу ҳадис заиф экан, далил бўлишга ярамайди. Шунга кўра, уни далил қилиш бекор қилиниб, далиллар умумийлигича қолади, яъни қотилликда аёлларнинг гувоҳлиги ҳам қабул қилинади.
121-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|